Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Чирчиқ шаҳрига ташрифи давом этмоқда.
Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрган Президент ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим ва асбоб-анжомлари билан танишиб, уларни замонавий асосда янгилаш, таъминот тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.