Давлат раҳбари “Лужники” стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди.
Президент Матбуот хизматининг хабарига кўра Шавкат Мирзиёев бугун, Тошкентга қайтиб келган.
Маълумот ўрнида, давлат раҳбари “Лужники” олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди. Президент олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун, 15 июнь куни марҳум Анвар қори Турсуновнинг хонадонига ташриф буюриб, маъракада қатнашиши, оила аъзоларига шахсан таъзия билдириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Президент Тошкентни ҳам айланади.