...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент топшириғи бажарилди! Янги жамғармалар ташкил этилади


16:29, 14.03.2018 Жамият
 3 978

Жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди.

16 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди.
 
Президент бу соҳада йўқолиб бораётган наслчилик ва тажрибани қайта тиклаш, чўпон ва тикувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаб, қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берган эди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг бугун имзолаган қарори билан Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармалари ташкил этиладиган бўлди.
 
Жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
 
- жаҳон бозорида қоракўлчилик маҳсулотига бўлган талаб ва таклифларни, қоракўлчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, малака ошириш масалалари бўйича маҳаллий қоракўлчи мутахассисларнинг хизмат сафарларини ташкил этиш; 

- қоракўлчилик соҳасида маҳаллий ва чет эл мутахассислари иштирокида кўргазмали ўқув семинарлари ўтказиш;
 
- республикада қоракўлчилик маҳсулотларини экспорт қилишда қоракўлчилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш;
 
- қоракўлчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва наслчилик корхоналарининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда қоракўлчилик махсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки филиаллари орқали 3 йил муддатга 3 фоизли имтиёзли йиллик ставка бўйича кредит линияларини очишни молиялаштириш.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар