23 декабрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар, халқнинг йиғилиб қолган муаммоларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кириб келаётган 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди.
23 декабрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Аниқроғи, “Pm.gov.uz” Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига айлантирилди.
Айни дамда тест режимида ишлаётган виртуал қабулхонанинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.