...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шавкат Мирзиёев Умид Аҳмаджоновга қандай топшириқ берган?


18:16, 19.02.2018 Спорт
 13 415

ЎФА 1-вице президенти Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан қандай топшириқ олганини айтди.

Ўзбекистон футбол ассосиациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокашга қарши ўйинлари гарчи ўртоқлик мақомида бўлсада, катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
 
“Ўртоқлик ўйинлари тактик тайёргарлик, футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун керак бўлган жараён.
 
Бироқ биламизки, олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини Осиё Кубогига қадар расмий ўйинлар кутмаяпти. Шундай экан, Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар нега керак деган саволларга дуч келмоқдамиз.
 
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар.
 
Айтайлик, шу кунгача федерация ўртоқлик ўйинларига жиддий эътибор қаратмагани, рақиблар танлаш масаласи ислоҳотга муҳтож бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз.
 
Шундан келиб чиқиб, қўл учида ўйин ташкил қилишни истамадик ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган кучли термалар билан келишувга эришдик.
 
Асосий мақсадимиз кимнидир синовдан ўтказиш ёки шунчаки майдонга чиқиш эмас, Ўзбекистон футболининг обрўсини секин-асталик билан кўтариш.
 
ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қай савиядаги рақиблар билан ўйнаши, биз ҳақимизда халқаро майдонда фикр шакллантиради.
 
Демак, гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, футболчи ва мураббийлардан ўйинга борларини беришни талаб қиламиз.
 
Беллашув ўтди-кетди қабилидаги қарашлар бўлмайди, термага нафақат биз ёки қандайдир мураббий, Ўзбекистон футболидаги ҳамма бирдек жавобгар бўлади”, — деб таъкидлади Умид Аҳмаджонов.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Касабланка шаҳрида Сенегалга қарши майдонга тушса, 27 март куни яна шу шаҳарда Марокашга қарши беллашади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни маълум қилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Muxammedov Furqaf Musratullayevich
10:10 20.02.2018

Sport bilan Ozbekiston jahonda birinchi buladi Sh.Mirziyoyev baxtimizga omon bulsinlar



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!