...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қуриб битказилган яна бир янги кўприкни бориб кўрди


19:21, 25.03.2017 Жамият
 4 176

Бўзсув канали устидан қурилган мазкур кўприк Тошкент халқа йўли ва Амир Темур шоҳкўчасида тирбандликни камайтириш, ҳайдовчи ва йўловчилар ортиқча вақт ва маблағ йўқотишининг олдини олишни таъминлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Бўзсув канали устидан қурилган мазкур кўприк Тошкент халқа йўли ва Амир Темур шоҳкўчасида тирбандликни камайтириш, ҳайдовчи ва йўловчилар ортиқча вақт ва маблағ йўқотишининг олдини олишни таъминлайди.
 
Умумий узунлиги 423, баландлиги 5,5, кенглиги 33 метр бўлган 8 полосали мазкур кўприк “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонасининг 67-кўприк қурилиш бўлинмаси бунёдкорлари томонидан олти ойда қуриб битказилди.
 
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун 2 метрли йўлак барпо этилган бўлиб, бу пиёдаларга қулайлик яратади.
 
Президентимиз бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишар экан, янги кўприкнинг пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини туташтиришдаги аҳамияти улкан эканини таъкидлади. Илгари ушбу туманлардан бир-бирига автомобилда 17-18 километр айланиб борилган бўлса, янги кўприк фойдаланишга топширилгач, одамларнинг узоғи яқин бўлди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар