...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарорида аудиторлик ташкилоти фаолият тартиби белгилаб берилди


10:55, 20.09.2018 Жамият
 1 743

Янги тартиб 2019 йил 1 январдан кучга кириши таъкидланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоровга аудиторликни ривожлантириш бўйича вазифалар юклангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Президентининг аудиторликни ривожлантириш бўйича имзолаган қарори билан 2019 йил 1 январдан қуйидагича тартиб ўрнатиш белгиланди:
 
тижорат ташкилоти, агар у ҳақдаги ахборот Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан бошлаб уч ой давомида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса, ўз номида “аудиторлик ташкилоти” сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас;
 
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия лицензиатга барча турдаги аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини беради;
 
аудиторлик ташкилотининг устав капитали аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан, пул маблағларидан шакллантирилади;
 
аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторларнинг энг кам сони камида тўрт нафар штатдаги аудитордан иборат бўлади;
 
айнан битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади;
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар уч йилда камида бир марта аудиторлик ташкилотлари ишининг сифати ташқи назоратдан ўтказилади;
 
аудиторлик ташкилотлари ўзларининг веб-сайтларида ёки аудиторлар жамоат бирлашмаларининг веб-сайтларида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда эълон қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори аудиторлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар