Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг уруғчилик кластерларини ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилди.
Қарорда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг уруғчилик кластерларини ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилди.
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида уруғчилик кластерлари ташкил этилади.
Қуйидагилар уруғчилик кластерларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:
- давлат ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, шу жумладан, ҳимояланган майдонларда, гидропоника ва аэропоника технологияларини қўллаган ҳолда техник, дон, дуккакли дон, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сотиш;
- маҳаллий ва хорижий селекция навларининг мавжуд коллекцияси асосида ҳосилдорлиги ва сифати юқори, зараркунанда ва касалликларга чидамли, қўшилган қиймати юқори бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини етиштириш тизимини яратиш;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини яратиш бўйича илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришга кўмаклашиш;
уруғчилик соҳасида кадрлар малакасини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ва таълим муассасаларига шартномалар асосида амалий ёрдам кўрсатиш.