...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан Жамшид Қўчқоровга янги вазифалар юкланди


09:22, 20.09.2018 Жамият
 4 761

Президентнинг навбатдаги қарори аудиторлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни” имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоров аудиторлик фаолиятини ривожлантириш учун қуйидаги устувор йўналишларни амалга ошириши белгиланди:
 
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончни қўллаб-қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг тизимини шакллантириш;
 
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш, хусусан, профессионал жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлигини таъминлаш;
 
аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик тармоқларига жалб этилганлик даражасини ошириш;

аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг халқаро аудит стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу стандартларни қўллаш соҳасида жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштириш бўйича фаолиятини фаоллаштириш.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Аудиторлик Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар