...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент нима демоқчи эди? “Салла” деса, “калла” олишни тўхтатайлик, ҳурматли журналистлар!


19:50, 17.11.2017 Жамият
 14 182

Интернет тармоқларида, хусусан, кўплаб интернет нашрларида Президентимиз томонидан берилган: “Келин нега ўз қайнонасининг қотилига айланди”, деган савол асосий мавзуга айланди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилиш давомида Давлат раҳбари томонидан хотин-қизлар, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бу, аввало, халқнинг ишончига сазовор бўлиш эканлиги таъкидланганди.
 
Интернет тармоқларида, хусусан, кўплаб интернет нашрларида Президентимиз томонидан берилган: “Келин нега ўз қайнонасининг қотилига айланди”, деган савол асосий мавзуга айланди.
 
Шу кунга қадар оддий томошабин, оддий ўқувчи сифатида ўз кузатувларимга таяниб, шуни айтмоқчиманки, ўзбек журналистлари Президент томонидан берилган тавсияни ҳаёт йўлига айлантириб олиш хусусиятига эгалар.
 
Ўзбекистон ҳукумати томонидан инглиз тилига эътибор қаратиш, уни болалар онгига эртароқ киритиш тавсия қилинди. Оқибатда болалар учун махсус очилган “Болажон” телеканалининг ўзида 10 дан ортиқ инглиз тилини ўргатадиган дастурлар берила бошланди.
 
Албатта, канал ижодкорлари астойдил ҳаракат қиляптилар, аммо боланинг ўрганиши керак бўлган нарсаси фақат инглиз тили эмас. Оддий томошабин учун мавзу жиҳатдан бир-бирига бу қадар яқин кўрсатувларни кўриш — эриш! Радиоканал ва газета нашрларида ҳам ҳолат қувонарли эмас.
 
Президент журналистикада ҳам холислик бўлсин, деган мақсадда журналистларимиз танқидга эътибор беришларини таъкидладилар. Натижада яна бориб, “калла”ни олиб келдик. Аввал, таъбир жоиз бўлса, “Қишлоқдаги тенгдошим”ни тайёрлаганлар ҳам танқидга ёппасига ўтиб кетишди! Халқ тили билан айтганда, шу кўрсатув ўз муаллифига жуда ярашар эди. Кўрсатув содда, самимий тилда ёзиларди, айнан шу муаллифнинг ўз услуби бор, деб ҳисоблар эдим доим.
 
Китоб ўқиш масаласини-ку қўяверинг... Бир кунда ўн марталаб ТВ орқали китоб ўқиб бериш, радиода эрталабдан кечгача асардан парча ўқиш билан кимдир қўлига китоб оладими?! Китобхонлик маданиятини оширишнинг самаралироқ усуллари йўқми?
 
Ҳурматли журналистлар, сиз ҳам адабиётга яқин кишиларсиз, бўш вақтингизда яхши асарлар ёзинг, мукаммал таржима асар яратинг, янги мукаммал асарлар эл оғзига тушсин, одамлар бир-биридан эшитиб китоб мутолаасига қизиқсин. Китоб ўқийдиган одам доим ўқийди, ачинарлиси, ўзбек китобхони ҳам рус тилидаги жаҳон адабиёти асарларни ёки уларнинг таржимасини ўқимоқда.
 
Ҳар бир журналистнинг ўз услуби, ўз йўналиши бўлиши керак. Журналист — ижодий касб эгаси. Илҳоми келса, унинг иши — санъат, келмаса, бир варақ қораланган қоғоз... Агар унинг сўзлари унинг фикрларини, юрагининг истагини ифодаласа, ўқувчининг юрагига етиб боради. Ёппасига бир мавзуга ёпишиш— ўқувчини, томошабинни, тингловчини бездиради!
 
Президент Шавкат Мирзиёев “келиннинг қотиллиги” ҳақида сўзлар экан, ҳамма ерда шу келин тўғрисида гапиринглар, деётгани йўқ ёки бутун оммавий ахборот воситаларимиз бирдан “жиноят изидан”га айлансин, демаяптилар, чамамда.
 
Ҳурматли журналистлар, ўз ҳаётий позициянгизни ўзгартиришга шошилманг. “Ҳар бир телеканалда битта жиноятчиликка қарши курашишни ёритадиган кўрсатув бор, шунда бермадинглар, жиноий ишларга бағишланган нашрлар бор, шуларда ўқимадик” деган маъно бор Президентимизнинг сўзларида.
 
Аср бошида кўплаб Россия каналларида юз берган жиноятлар “биринчи планга” олиб чиқилди. Биз ҳам шу даврда барча даҳшатли жиноятлар фақат Россияда бўлади, яхшики, Ўзбекистонда яшаймиз деб ўтирар эдик. Яқин кунлардан тушундимки, жиноят миллат танламас экан.
 
2013 йилда Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев ўз нутқида шундай дейди: “Шукрки, ҳаёт фақат жиноятлардан ташкил топмаган. Бу шунчаки ҳаётнинг бир қисми, аммо, афсуски, ОАВ ходимлари томошабин эътиборини тортиш учун шу мавзуга кўп тўхталмоқдалар”.
 
“Рус телеканаллари ҳаётни бор рангларида кўрсатадиган, хусусан, оддий одамлар: ишчи-хизматчилар, муҳандис, ўқитувчи, ҳарбийлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган кишиларнинг кундалик ҳаётидан лавҳалар тайёрлаётган замонавийроқ телевидениега эга бошқа мамлакатлардан ўрнак олишлари лозим”,  дея қўшимча қилади Россия бош вазири.
 
1863 йилда Геттисбергдаги урушда ҳалок бўлган аскарларнинг қуроллари текширилганда уларнинг кўпидан ўқ узилмагани аниқланган. Бундан келиб чиқдики, уруш вақтида аскарларнинг 20 % игина кимнидир отишга жазм қилган...
 
Ҳарбийлар бу натижаларни “яхшилаш” мақсадида аскарларда жанг вақтида таб тортмасдан отишни ўргатиш учун очиқ ҳайвоний рефлексларга асосланган тренингларни ташкил қилдилар. Бу услубдан фойдаланган ҳолда “Корейс урушида” кўрсаткич 55%га, Вьетнамдаги урушда 99% га кўтарилгани ҳақида маълумотлар бор. Бу дегани 100 тадан 99 нафар аскар киприк қоқмай бировни ўлдира олган.
 
Ҳарбий психолог Дэвид Гроссман худди шу натижага ТВ орқали ваҳшийликни кўрганимизда ва эшитганимизда ҳам эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. Биринчи марта, “қонли пичоқ”қа кўзи тушган инсон, ҳайратланади, сесканади, иккинчи марта ҳам ёқимсиз туюлади. Учинчи мартадан одам мияси буни оддий ҳолат деб қабул қила бошлайди. Фарзандлари қотилликни оддий ҳол деб билувчи миллатнинг эса ҳолига вой!!!
 
Сўз эркинлиги, ахборот эркинлиги ўз йўлига. Журналистнинг асосий мақсади — ўз халқини ёруғликка бошлаш!  Ҳайратланган минглаб нигоҳлардан маст бўлиш эмас. Жиноятга жазо Ўзбекистон Республикаси номидан суд ҳукми билан эълон қилинади, нариги дунёдаги ҳукми эса бизнинг қўлимизда эмас.
 
Шундай экан, “жиноий саҳналар” бизга нима беради? Шу хабарни эшитган одам, мен шу ишни қилмайман деб, ўзига ўзи ваъда берганини кўрганмисиз?! Ҳайратланган инсоннинг онгида бу қилиниши мумкин бўлган ҳолатдек сақланади, халос. Қачондир жаҳл ақлни хиралаштирганида эса “бош планга” ўша саҳналар келаверади....
 
Фарзандингга тўғри тарбия бермоқчи бўлсанг, унга ўз хатти-ҳаракатларингиз билан намуна бўлинг. “Буни қилма, қилма, қилма”ни эшитиб катта бўлган бола, албатта, шу ишни бир қилиб кўргиси келмайдими?!
 
Биз, журналистлар, ҳар бир ёзган асаримиз масъулиятини ҳис қилишимиз лозим. Бу билан кимга ғоя беряпман, болалар кўрса, кўзи шунга ўрганиб қолмаяптими, дейиши керак.
 
Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкин, ҳурматли ҳамкасблар, ҳаёт ранг-баранг, бутун умримиз “инглиз тили”, “китоб мутолааси” ёки “жиноятлар”дан иборат эмас.
 
Ёритишни истаган мавзуингиздан кечманг, ўз услубингиздан чекинманг! 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Видеоселектор Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

bek
10:27 20.11.2017

Туппа тугри ёзибсиз, рахмат


Абдирaшид
09:52 20.11.2017

Нозимахизими хакида ҳам шу каби гапларнион! Баракалла! Бунчалар аниқ ва тиниқ тахлил ва талкинлар! Мениу маколангизга битта хулосам бор: качонки яхши ўқитувчи жамиятда хурматли ва қадрли бўлса китоб ўқиш заруриятга ўз-ўидан айланиб, газетани мажбурий обунасини тўхтатиб, журналитикада яхши ижодий рақобат бўлса саволарингизга жавоблар ҳосил бўлади.


Маликахон
09:21 20.11.2017

НОЗИМАХОН ТЕЛЕВИДЕНИЕДА ЧИКИШ КИЛИШЛАРИ КЕРАК НАЗАРИМДА, АЙТГАН ФИКРЛАРИ ЖУДАЯМ ТУГРИ!!!


Олим
20:54 17.11.2017

Ассалому алайкум! ... Э, отангга раҳматлар бўлсин, Нозима! ... Ўзбекистонда ОАВ ходимлари, хусусан, журналистлар билан боғлиқ ЭНГ ОҒРИҚЛИ муаммолардан бири ҳақида, умумийроқ тарзда бўлса ҳам, ҳарҳолда ёзишга жазм қилибди! ... Шахсан мен ўзим бу муаммо ҳақида доим куюниб гапираман, (бу муаммодан "qalampir.uz" сайти "журналист"лари ҳам буткул холи эмас!), ушбу мақола бошида таъкидланган, "Президент айтганидан сўнг ҳамма шу мавзуга/нарсага "ёпишиши" " тарзидаги муаммони юзага келтирувчилар ёндашувини, қўпол бўлса ҳам, буйруққа ўрганиб қолган овчаркалар ҳаракатига ўхшатиб келганман...


gulomjon ADTI lisey
20:47 17.11.2017

maqola juda orinli chiqibdi ofarin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар