Шу пайтгача ушбу лавозимида ишлаган Гулчеҳра Жўраевна Йўлдошева бошқа ишга ўтказилган.
Эндиликда вазир ўринбосари вазифасини Мақсуджон Абдуллаевич Йўлдошев бажаради.
Мақсуджон Йўлдошев ўз иш фаолиятини 2000 йилда “Устоз” Республика Жамғармасининг методисти сифатида бошлаган ва 2003 йилдан бошлаб бу ерда ҳисобчи лавозимида иш юритган.
2003-2009 йилларда у Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” Жамғирмаси иқтисодчиси ва бош ҳисобчиси вазифасида фаолият олиб борган.
2010-2012 йилларда Халқ таълими вазирлигида назорат-таҳлил бўлими бошлиғи, 2012-2016 йилларда эса Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тазимида ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ректори лавозимида ишлаган.
2016-2017 йилларда Халқ таълими вазирлигининг бошланғич таълим муассасаларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи, 2017 йилдан 2018 йилнинг 6 мартигача Ўзбекистон Республикаси Президенити Девонида фаолият олиб борган.
Шу пайтгача Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Гулчеҳра Жўраевна Йўлдошева бошқа ишга ўтказилган.