...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Ўзбекистон Ҳукуматидан тожик тилида маълумот олиш мумкин


09:24, 10.03.2018 Жамият
 2 739

Тожик тилидаги ўқувчиларга ўз она тилларида Ўзбекистондаги асосий сиёсий воқеалар билан танишиш имконини беради.

Кеча, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтининг бош саҳифасида янги бўлим ишга туширилди.  Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
 
Ушбу бўлим тожик тилидаги ўқувчиларга ўз она тилларида Ўзбекистондаги асосий сиёсий воқеалар билан танишиш имконини беради.


 
Мазкур бўлим 1924-йилдан буён чоп этилаётган “Овози тожик” (“Овози тоҷик”) – Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ҳукумати газетасининг фаол кўмагида ташкил этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи тўғрисидаги янгилик дастлабки маълумотлардан бири сифатида ушбу бўлимга жойлаштирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан қўшни мамлакатга жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги тожик тили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар