...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент 5 та вилоят ҳокимлигига топшириқ берди


19:36, 01.05.2018 Жамият
 12 671

Президент қарор билан янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида топшириқ берди.

Жорий йилнинг 28 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирилгининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.
 
Қарорга кўра, “SkyPower Global” хорижий компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.
 
Шунга кўра, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш вазифаси топширилди.
Темур Назаров

Теглар:энергия манбалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар