Тошкент шаҳридаги Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.
Маълумот учун, бундан аввал, Бухоро вилоятидаги кўчалардан бири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номи билан атала бошлаган эди.