...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афинада шифокорлар намойишга чиқишди


13:31, 03.03.2017 Олам
 2 073

Шифокорлар мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдига йиғилиб, иш кийимларини ўртага ташлаб ёқиб юборишган.

Греция пойтахтида полиция ва тиббиёт ходимлари ўртасида йирик тўқнашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Иқтисодиётда тежамкорлик чора-тадбирларини йўлга қўйишга қарши намойишга чиққан шифокорлар мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдига йиғилиб, иш кийимларини ўртага ташлаб ёқиб юборишган.
 
Намойишчиларнинг сўзларига кўра, иқтисодиётдаги бу жараён шифокорларнинг иш жойларидаги шароитнинг ёмонлашишига, иш ўринларининг қисқариб кетишига сабаб бўлмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдидаги намойишдан сўнг, шифокорлар гуруҳи мамлакат Бош вазирининг расмий қароргоҳи томон йўл олишган.
 
Бинога кириш эшиги ёпиб қўйилгани сабабли, тиббиёт ходимлари ҳуқуқ-тартибот органи вакилларига қарата қўл остиларидаги бор буюмларни улоқтира бошлашган.
 
Шифокорларнинг бу ҳаракати ҳукуматни иқтисодиёт борасидаги масалани кўриб чиқишга ундайдими, йўқми, номаълум. Бироқ мутахассисларнинг фикрига кўра, агар бунга қарши чора кўрилмаса, намойишлар яна жонланиши ва бу сафар йирик кўринишда тус олиши мумкин. 
Умида Якубова

Теглар:Афина Намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!