Шу мазмундаги қарор Евро-6 стандарти асосида ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан қўлланилади.
Ушбу қарорни қабул қилинишига Европа қитъасида дизел ёнилғиси билан ҳаракатланувчи автомобилларни чеклаш ва уларнинг ўрнига электромобилларни ишлаб чиқариш технолгияларини жорий қилиш билан боғлиқ можаролар сабаб бўлган.
Швейцария йўл агентлиги дизел моторлари ўрнатилган автомобилларни давлат рўйхатига олишни тақиқлагани ҳақида Европа ОАВлари хабар берган.
Тақиқловчи қарорга кўра, Евро-6 стандартига мос келувчи 3,6 литр ҳажмдаги мотор ўрнатилган автомобиллар мамлакатга киритилмайди.
Маълумот учун, бу таъқиқ қарор имзоланишидан аввал рўйхатга олинган шу русумдаги автомобиллар учун амал қилмайди.