1200 метр масофагача чўзиладиган ушбу тўсиқ дунёнинг “энг узун чегара девори” сифатида қайд этилади.
Польша ҳукумати чегараларини сим деворлар билан ўрашга ҳозирлик кўрмоқда. Бунга сабаб, сўнгги пайтларда ёввойи чўчқаларнинг мамлакат ичкарисига тажовузларча бостириб келиши бўлмоқда.
1200 метр масофагача чўзиладиган ушбу тўсиқ дунёнинг “энг узун чегара девори” сифатида қайд этилади. Польшаликлар чегарани ўрашни шарқдан, яъни Украинадан бошлашни режалаштиришган.
Чунки айнан мамлакатнинг Украинага чегарадош ҳудудларидан ёввойи чўчқаларнинг Польшага бостириб ўтиши кўп кузатилмоқда.
Хабарларга қараганда, 1 километрдан зиёд деворниннг баландлиги 2 метр бўлади. Режага кўра, “девор” ер остига 2 метр туширилади ҳам. Шунда унинг умумий баландлиги 4 метрга етади.
Ҳукуматдагиларнинг айтишича, ер остига девор қурилмаса, ёввойи чўчқалар тупроқни кавлаб, бемалол мамлакат ичкарисига кириб келишлари мумкин экан.
Польша ҳукумати нима учун ёввойи чўчқалардан ташвишга тушиб қолган?
Тиббиётчилар, бу ҳайвоннинг жуда кўп касалликларни тарқатиб, хонаки жониворларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлаётганини таъкидлашмоқда.
Шу билан бирга улар “Африка чўчқа грипи” касаллигини ташувчи энг асосий ҳайвон ҳисобланади. У билан касалланган уй ҳайвонларини даволаш мушкул бўлмоқда.
Шу боис, Европа давлатлари орасида Польша биринчилардан бўлиб, ёввойи чўчқаларга қарши курашни бошлаб юборди. 1200 метрли деворни қуриш учун Польша ғазнасидан 56 миллион евро маблағ сарфланади.

Акмалхон Эшонхонов