...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Калашников” Калашниковсиз қолди


15:41, 28.03.2018 Олам
 10 015

У ўз жамоаси таркибида “Бизон-2” ва “Витязь-СН” пистолет-пулеметларини яратишда иштирок этди.

Кеча, 27 март куни “Калашников” автомат-қуроли асосчиси Михаил Калашниковнинг ўғли Виктор Калашников Россиянинг Ижев шаҳрида вафот этди.
 
Виктор Калашников 75 ёшда бўлгани айтилмоқда, аммо ҳозирча унинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.
 
Кичик Калашников 1942 йилда туғилган ва Ижевдаги институтни тамомлаб, шу ердаги машина заводида иш фаолиятини олиб борган.



Ўз фаолияти давомида у “Калашников” автоматини такомиллаштириш, хусусан, бу автомат турининг бир нечта наъмуналарини яратишда иштирок этди.
 
Виктор Калашников ўз жамоаси таркибида “Бизон-2” ва “Витязь-СН” пистолет-пулеметларини яратишда иштирок этди.
 
Маълумот ўрнида, Виктор Калашниковнинг отаси Михаил Калашников 2013 йилнинг декабрь ойида 95 ёшида вафот этган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Калашников 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!