Ушбу оиланинг Россия ва МДҲдаги ваколатхонаси раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари ҳақида маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирда Ротшильдлар оиласи банки ўз фаолиятини Ўзбекистонда ҳам давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Ушбу оиланинг Россия ва МДҲ мамлкатларидаги ваколатхонаси раҳбари Жованни Сальветти ўзининг хусусийлаштириш учун танланган йирик компаниялар ўртасида стратегик савдони амалга ошириш режасини баён қилган.
Сальветти, шунингдек, Ўзбекистонда юз бераётган либерал ўзгаришларга ҳам эътибор қаратиб ўтди ва қуйидагиларни таъкидлади:
“Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга мамлакат. Янги ҳукумат эса мамлакатни модернизация қилишга катта эътибор бермоқда. Биз Қозоғистондаги иш юритаётганимиз каби модель афзалликларини Ўзбекистон учун ҳам таклиф қиламиз. Биз банк соҳасида хусусийлаштириш ишлари бўйича ва банк секторини ислоҳ қилиш тўғрисида маслаҳатлар беришимиз мумкин”.
Сальветти, шунингдек, Остона халқаро молия маркази биржа-фонди фаолиятини Ўзбекистон тараф билан келишилган тақдирда кенгайтириш режаси борлигини маълум қилган.