...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистондаги норозилик намойишлари кескин тус олмоқда


11:24, 27.11.2017 Олам
 2 334

Покистон ҳудудида бир ҳафтадан буён оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда.

Покистоннинг оппозицион партияси “Таҳрики инсоф”нинг етакчиси Имрон Хон бўлиб ўтаётган тартибсизликлар сабаб амалдаги бош вазир Шоҳид Ҳоқон Аббосий ҳамда ИИВ раҳбари Аҳсон Иқболнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда, деб хабар берди Express Tribune газетаси.
 
“Бош вазир ва Ички ишлар раҳбари ўз лавозимларидан кетишлари лозим. Улар ўз вақтида ақл ишлатиб ечиш мумкин бўлган муаммони ҳал қила олмадилар”, - деди Имрон Хон.
 
Газетанинг хабарига кўра, партия раҳбари ҳукуматни охир оқибат бутун мамлакатни инқироз ёқасига олиб келган ҳолатга “нотўғри ёндошув”да айблаган.
 
Покистон ҳудудида бир ҳафтадан буён оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда. Ҳукуматнинг сайлов тўғрисидаги қонунга киритган ўзгаришлари бунга туртки бўлиб хизмат қилди.
 
Мамлакат ҳудудида яшайдиган радикал мусулмон гуруҳлари янги ўзгаришлардан норози эканликларни билдиришмоқда.
 
Ҳукумат намойиш қатнашчиларига 25 ноябрь санасига қадар тарқалишга муҳлат берди.
 
Шанба куни тонгдан намойиш қатнашчиларини куч билан ҳайдаш бошланди.
 
Сўнги маълумотларга кўра, икки кунлик Исломободдаги намойишни куч билан тарқатиш жараёнида 6 нафар инсон ҳалок бўлган, 200 нафари эса жароҳатланган.
 
Жароҳат олганларнинг 90 нафари полиция вва махсус бўлимларнинг ходимлари бўлган.
 
Пойтахтнинг намойишлар бошланган Файзиобод ҳудудига армия ва ИИВдан қўшимча кучлар ёрдамга чақирилган. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Норозилик намойишлари Покистон Имрон Хон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!