Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан воқеа жойи ўраб олинди, жиноятчиларни ушлаш операцияси бутун Исломобод бўйлаб давом эттирилмоқда.
Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва тўрт нафари жароҳатланган. Айрим манбааларда бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мотоцикл бошқарганлар масжидга яқинлашиб, тартибсиз равишда ўт очган ва воқеа жойидан яширинган. Полиция бу ҳужум давомида 15 дона ўқ узилганини маълум қилган.
Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан воқеа жойи ўраб олинди, жиноятчиларни ушлаш операцияси бутун Исломобод бўйлаб давом эттирилмоқда.
Ҳозирча ҳужум шахсий хусумат сабабли амалга оширилгани маълум қилининди. Бироқ, ҳужумнинг ортида ким тургани номаълумлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, сунний айирмачи гуруҳлари томонидан шиа масжидига ҳужум уюштирган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Аввалроқ, 2017 йил 24 ноябрда Миср тарихида энг йирик теракт Синайдаги масжидда амалга оширилгани ва унинг натижасида 309 нафар инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.