...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда жангариларга нисбатан ўлим жазо ҳукми ижро этилди


21:15, 04.10.2017 Олам
 2 156

2014 йил 16 декабрь куни Пешавор шаҳридаги мактабга қилинган қуролли ҳужум натижасида 150 киши қурбон бўлгач, мамлакатда ўлим жазоси такрор тадбиқ этила бошлаган эди.

Покистон Ислом Республикасида уч нафар Толибон жангарисига нисбатан суд томонидан берилган ўлим жазосининг ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
Покистон армияси берган баёнотга кўра, Толибон террорчи гуруҳи томонидан Покистонда амалга оширилган терактларни ижрочиси деб суд томонидан ўлимга маҳкум қилинган уч нафар жангарининг ҳукми ижро этилган.
 
2014 йил 16 декабрь куни Пешавор шаҳридаги мактабга қилинган қуролли ҳужум натижасида 150 киши қурбон бўлгач, мамлакатда узоқ муддатли қамоқ жазосига тенглаштирилган ўлим жазоси такрор тадбиқ этила бошлаган эди.
 
Покистоннинг Адолат лойиҳаси давомида мамлакатда 2014 йилдан бери 477 нафар маҳбусга нисбатан ўлим жазоси қўлланилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Покистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!