...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда Бош вазир “Панама ҳужжатлари” сабабли лавозимидан четлатилади


17:27, 28.07.2017 Олам
 1 799

2015 йилда Навоз Шариф фарзандларининг бойликлари “Панама ҳужжатлари” рўйхатига тушган.

Мамлакат Олий суди бош вазир Навоз Шарифни ҳукуматдан четлатиш ҳақидаги қарорни бир овоздан мақуллагани ҳақида маълумот берилди.
 
Бунга 2015 йилда Навоз Шариф фарзандларининг бойликлари “Панама ҳужжатлари” рўйхатида қайд этилгани сабаб бўлди.
 
Бош вазирнинг фарзандлари Ҳасан, Ҳусайн ва Марямларга алоқадор бўлган офф-шор компаниялар Лондондаги мулкларга эгалик қилади.
 
Маълумот учун, Навоз Шариф 2013 йилдан буён Покистон бош вазири лавозимида ишлайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Покистон Навоз Шариф Панама ҳужжатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!