...
МЕНЮ
ONLINE TV

Поезд ва автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди


09:01, 08.03.2017 Олам
 4 190

Йирик йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 35 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

7 март куни Американинг Миссисипи штатида поезд ва автобус тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда “Fox” телеканали хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Техас штатидан келаётган автобус ичида 50 киши бўлган. Йирик йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 35 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
 
Полиция бошлиғи Жон Миллернинг айтишича, автобус юк ташувчи поезд билан тўқнашган. Поезд автобусга урилгач, уни бир неча метр масофага ирғитиб юборган.
 
Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!