...
МЕНЮ
ONLINE TV

Поезд чипталари интернет орқали сотилиши бошланди


11:34, 14.10.2015 Жамият
 3 487

Энди темир йўл чипталарини он-лайн харид қилиш мумкин.

   "Ўзбекистон темир йўллари" поездларининг мамлакат ичидаги ва халқаро рейсларга (МДҲ мамлакатлари) чипталарини 12 октябрдан бошлаб eticket.uzrailway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.

   Компаниядан "Gаzета.uz"га хабар қилишларича, айни пайтда электрон чипталар ҳақини UZKART онлайн картаси билан сўмда тўлаш, карта эгаси билан саёҳат қилувчининг исмлари ўзаро тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Масалан, бошқа мамлакатда яшаётган қариндошга чипта сотиб олса ҳам бўлади.

   Электрон чиптани харид қилиш учун сайтда рўйхатдан ўтиш керак. Рейс, вагон тури ва жойни танлаб, саёҳат қилувчининг паспорт ва бошқа маълумотларини киритгандан сўнг пул ўтказилади, сўнгра чиптани қоғозга чиқариб олиш мумкин.

   Агар уни чоп этиш иложи бўлмаса, электрон чипта рақамини (14 та рақам) қоғозга ёзиб, бориб кассадан олиш ҳам мумкин. Электрон чипталарни расмийлаштириш қоидалари ва тартиби билан "Ўзбекистон темир йўллари"нинг сайтида кўрсатиб ўтилган.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар