...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пластик карточкадан пул ўмарган аёл


11:20, 13.03.2017 Жамият
 4 137

Пластик карточкалардаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган аёл, пулнинг муайян қисмини эгаларига қайтариб, қолганини ўзлаштирган.

“Қўйлиқ” шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи фуқаронинг пластик карточкасидаги пул маблағини нақдлаштириб беришни айтиб, алдаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Аниқланишича, фирибгар содда аёлнинг ишоничига кириб, 2 та пластик карточкасини олган.
 
Биринчи пластик карточка ҳисобида 19 миллион сўм, иккинчисининг ҳисобида эса 42 миллион сўм бўлган.
Аёл ушбу пластик карточкалардаги жами пулдан бор-йўғи 6 млн. нақдлаштириб берган, қолган 55 миллион сўмни эса фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, фирибгарликни Сирдарё вилояти Ҳовос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Жиноятчи қўлга олинган.


Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Фирибгарлик Пластик карточка Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар