Ўзбекистонда ҳам оммалашган Instagram ижтимоий тармоғининг “Тўғридан-тўғри эфир” хизматидан фойдаланувчилар сони тез фурсатда ошиб кетди.
Видеотрансляция давомида Мэттью Шульман жарроҳлик амалиёти ва ўзининг техникаси борасида шарҳ бериб туради. Бу орқали у ўзига мижозларни ҳам жалб этади. Бу эса ўзига хос реклама сифатида ҳам хизмат қилади.
Айтиш керакки, Мэттью Шульман видеотрансляциядан аввал, ўз мижозларининг розилигини олади. Айрим мижозлар бунга қарши бўлсалар, баъзилари эса эфир қизиқарли чиқиши учун ўз ҳиссаларини ҳам қўшишади. Бу жараён вақтида пластик жарроҳ томошабинлардан эркин фикрларини ҳам қабул қилиб боради.
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам оммалашган Instagram ижтимоий тармоғи “тўғридан-тўғри эфир” хизматини ишга туширди. Бу хизматдан фойдаланувчилар сони тез фурсатда ошиб кетди. Айниқса, ўзбек эстрадасининг кўзга кўринган вакиллари трансляция уюштириб, мухлисларнинг саволларига жавоб йўллашди. Бу хизматнинг ижобий тарафи бўлса, ўз навбатида бу қулайликнинг салбий тарафи ҳам мавжуд.
Айтганимиздек, бир зумда оммалашган янги хизмат тури кўпчиликнинг тунларни бедор ўтказишига сабаб бўляпти. Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар овқатланаётган вақтларида ёки автомобиль бошқаруви вақтида ҳам “тўғридан-тўғри эфир”га чиқишмоқда. Бу эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Зеро, ҳеч ким хавфдан ҳоли эмас. Ҳар нарсанинг меъёри бўлиши кераклиги доимо ёдда сақланса, кўнгилсиз воқеалар учрамаслиги аниқ.