...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургдаги портлашни уюштирган одамнинг тахминий сурати эълон қилинди


09:15, 04.04.2017 Олам
 5 384

“Жиноят қидирув бўлими излаётган портлаш билан боғлиқ одамнинг сурати”, деб ёзади “Фонтанка.ру” расмни расмий Twitter’ига жойлаштириб.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги метрополитеннинг “Технология университети” бекатида вагонда портлаш юз бергани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
 
Россия Бош прокуратураси вакили Александр Куренной мазкур портлашни теракт деб атади.
 
 “Фонтанка.ру” нашри портлашни уюштирганликда гумон қилинаётган одамнинг тахминий расмини эълон қилди.
 
“Жиноят қидирув бўлими излаётган портлаш билан боғлиқ одамнинг сурати”, деб ёзади “Фонтанка.ру” расмий Twitter’ида.
 
Санкт-Петербург ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилган.
Сумбула

Теглар:Метро Санкт-Петербург Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!