...
МЕНЮ
ONLINE TV

Перу Шимолий Корея элчисига персона нон-грата эълон қилди


14:03, 12.09.2017 Олам
 2 185

Шимолий Корея элчиси Ким Хак Чолга мамлакатни тарк этиш учун 5 кун муҳлат берилган.

Перу ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда Корея Халқ Демократик Республикасининг Перудаги фавқулотда ва мухтор элчисига нисбатан персона нон-грата эълон қилинган. Бу ҳақда “Korrespondent.net” хабар бермоқда.
 
Шимолий Корея элчиси Ким Хак Чолга мамлакатни тарк этиш учун 5 кун муҳлат берилган.
 
Расмий Пхеньян томонидан олиб борилаётган ядровий қуролланиш дастури ҳозирга келиб нафақат Корея ярим оролидаги муаммо, балки глобал тусдаги муаммога айланди.
 
Бундан бир неча кун аввал Мексика ҳукумати ҳам юқоридаги важлар сабаб КХДРнинг Мексикадаги элчисини персона нон-грата деб эълон қилган эди.
 
Шу ўринда бир қизиқ савол туғилади...
 
Расмий Пхеньян томонидан олиб борилаётган ядровий қуролланиш дастури кўпгина давлатлар томонидан танқид остига олинаётгани рост. Айнан шу важда унинг расмий вакиллари хорижий мамлакатлар ҳудудидан чиқарилиб юборилмоқда.
 
Россия Федерациясининг ҳукумати эса “бундай тадбирлар” ҳеч қандай натижага олиб келмаслигини таъкидламоқда. Хитой минтақадаги вазиятдан хавотирда. АҚШ ҳукумати эса Жанубий Корея оролларида баллистик ракеталарга қарши мудофаа қурилмаларини жойлаштириш билан оввора...
 
Шимолий Кореянинг ядровий қуролланиш дастури — АҚШ ҳарбийлари учун минтақада янги мудофаа базасини ўрнатиш режасига шунчаки бир “баҳона” эмасми?
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Перу Шимолий корея Персона нон-грата 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Собир
14:33 12.09.2017

Жуда яхши савол, факат буни билиш жудааа кийин ишда..Юртимизда шунака узгача, чукур фикрлайдиган инсонларни булиши мани хурсанд килади..Агар макола четдан таржима килинган булмаса!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!