...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пекинни ер “ютмоқда”


12:25, 24.06.2016 Олам
 6 077

Пекин шаҳри ҳар йили камида 11 сантиметр ерга чўкиб бормоқда.

Хитой пойтахти Пекин шаҳри атмосферадаги саноат корхоналаридан чиқадиган заҳарли тутунлар ва қум бўронларига бойлиги билан маълум.  Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Пекин ерга чўкиб бормоқда, дея “The Guardian” ёзмоқда.
 
Шаҳарда грунт сувларнинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши натижасида ернинг чўкиши кузатилмоқда. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар шунга гувоҳлик бермоқдаки, Пекиннинг марказий раёнларидан бири ҳар йили камида 11 сантиметр чўкмоқда.
 
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар аҳвол шу тахлит давом этса, шаҳар аҳолиси ва транспорт ҳаракатига катта хавф туғдиради. Айниқса, катта тезликда ҳаракатланадиган поездлар қатнови хавф остида қолади.
 
Хабарда ёзилишича, Пекин атрофида ўн минглаб сув қудуқлари мавжуд бўлиб, улардан олинадига сув асосан, қишлоқ хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш учун ишлатилади.  Давлат қудуқлардан фойдаланиш тўғрисида бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилганига қарамасдан, ер ости сувларидан оқилона фойдаланмаслик ҳолати кўплаб учрайди.
 
2015 йилда Хитойда Пекиндаги сув инқирозини юмшатиш учун катта муҳандислик лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳада шаҳарга қўшимча сув олиб келиш учун каналлар қуриш кўзда тутилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Пекин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

saark
19:24 21.07.2016

O bojimoy



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!