...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғанни масхара қилган туркиялик судланди


11:56, 24.06.2016 Олам
 3 802

Суд туркия фуқароси Рифат Четинни 5 йиллик синов муддати билан 1 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилди.

Кеча, 23 июнь куни Туркия фуқароси Рифат Четин  президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни “Узуклар ҳукмдори” романи қаҳрамони Голлум билан солиштиргани учун, суд томонидан 5 йиллик синов муддати билан 1 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Theguardian.com” нашри ёзмоқда.
 
Суд Четинни давлат раҳбарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топди ва 5 йиллик синов муддатига қамоқ жазосини берди. Агар бу вақт мобайнида Четин яна жиноят содир этса, 5 йиллик синов муддати деб белгиланган жазо, 5 йиллик қамоқ жазосига айланади. Бундан ташқари судланувчи ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
 


Туркия қонунчилигида давлат раҳбарини ҳақорат қилганлик учун 4 йилгача қамоқ жазоси берилади. 2014 йили Четин Туркия президентининг Голлумга айланиш жараёни акс этган суратларни  Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирганди. Ҳукумат аъзолари унинг бу ишини давлат раҳбарини ҳақорат қилиш деб топишди. Айни вақтда Туркияда Четин каби қарийб 1,8 минг кишининг иши кўриб чиқилмоқда. Улар орасида Эрдўғаннинг карикатурасини чизган шахслар ҳам бор.
Умида Якубова

Теглар:Туркия Ражаб Эрдўған Рифат Четин Голлум Узуклар ҳукмдори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!