...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия: Хайр, Европа Иттифоқи!


10:54, 24.06.2016 Олам
 3 684

Буюк Британияда ўтказилган рефендум натижаларига кўра, мамлакат ЕИдан чиқишини ёқлаб овоз берганлар ютиб чиқди.

Аввалроқ, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида қолиш-қолмаслигини ҳал этувчи референдум бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 23 июнь куни ўтказилган референдум натижалари ва ниҳоят эълон қилинди.  Унга кўра, мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлаб овоз берган британияликлар ғалаба қозонгани маълум бўлди. Мазкур қарорни ёқлаб чиққан овоз берувчилар сони 16.813 миллиондан ошди.  Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
 
Ташкилот таркибида қолиш ва қолмасликни ёқлаб овоз берганлар орасида фарқ унчалик катта бўлмади. Кеча  бутун кун бўйи гоҳ бу томон,  гоҳ у томон овоз беришда устунлик қилиб турди,  натижада “чиқиш” ни хоҳлаганлар ғaлаба қозонди.
 
Реферндум юридик мажбуриятлилик хусусиятига эга эмас, яъни ҳукумат ва бош вазир унинг натижаларини рад этишлари мумкин.  Бироқ, экспертланинг фикрича,  Девид Кэмероннинг ўзи референдум ўтказилишини ёқлаб чиққан. Энди унинг натижаларини рад этиш мураккаб бўлади. Бир қатор сиёсатшунослар бош вазирнинг истеъфосини тахмин қилмоқда. Лекин, Кемерон ҳар қандай ҳолтада ўз лавозимида қолишни айтган эди, деб ёзмоқда РИА Новости.
 
Маълумот ўрнида, Буюк Британия ЕИга 1973 йил аъзо бўлиб кирган.  Орадан 43 йил ўтиб мамлакат ташкилотни тарк этди ва ЕИ таркибидан чиққан биринчи давлат бўлди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Европа Иттифоқи Рефендум Девид Кэмерон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!