...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пекинда сариқ туман тревогаси эълон қилинди


11:32, 27.02.2018 Олам
 2 406

Хитой пойтахтида об-ҳаво билан боғлик катта муаммолар кузатилмоқда.

Бугун, 27 февраль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида об-ҳавонинг кескин ёмонлашгани, ифлосланиш даражаси ортгани сабабли сариқ туман тревогаси эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Пекин маҳаллий вақти билан 8:00 да об-ҳавода сариқ туман тушиши муносабати билан фуқаролар огоҳлантирилган ва уларга тегишли тушунтиришлар берилган.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Маълумотларга кўра, ушбу  тумандаги ифлос ҳавони таъминловчи заррачалар ҳар бир кубометр учун 262 микрограммдан тўғри келмоқда.
 
Расмийларнинг қайд этишича, кеча, 26 февраль куни кечаси мазкур ҳолат мисли кўрилмаган даражага етган эди ва унинг хавфи ҳамон юқорилигича қолмоқда.
 
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан ҳар кубометрда 25 микрограмдан ортиқ сариқ туман ҳосил бўлиши инсон саломатлигига, хусусан, ўпка учун жиддий хавф туғдиради.
 
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларнинг комиссияси ташкил қилиниб, аҳоли саломатлиги учун керакли ёрдам турларини шакллантирмоқда.
 
Пекин расмийлари бундай ҳавода тревоганинг яна икки кун сақланиб қолишини маълум қилишган.
Икром Раҳмон

Теглар:Хитой Пекин тревога 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!