...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пан Ги Мун Жанубий Корея президентлиги учун курашишдан воз кечди


16:15, 01.02.2017 Олам
 2 676

У айрим сиёсатчиларнинг унга нисбатан қўйган асоссиз айбловлари сабабли, президент бўлишни истамаслигини айтди.

Бир неча кун аввал, Жанубий Корея парламенти БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун мамлакат президентлиги лавозимини эгаллаши мумкинлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 1 февраль куни  БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Нью-Йоркдан қайтаётгинини, баъзи сиёсатчиларнинг амалга ошираётган ишларидан ҳафсаласи пир бўлганини, улар билан ишлаш бейфойда эканини айтиб, Жанубий Корея президентлиги учун курашишни истамаслигини маълум қилди.  Бу ҳақда “Euronews.com” ёзмоқда.
 
“Менинг ватанпарварлигим ва келажакни ўзгартиришга бўлган интилишларим айрим кимсаларнинг ғийбатига учради, менинг ҳаракатим ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилди. Бу муносабат нафақат мен, менинг оилам, балки мен 10 йил хизмат қилган БМТга ҳам хавф солди.
 
Бундан ташқари мен айрим қонун пешволарининг ўз манфаатларини ўйлаб амалга ошираётган ишларидан кўнглим қолди. Шу сабабли, улар билан бир йўлда кетишнинг маъноси йўқ деган қарорга келдим”, дейди Пан Ги Мун.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг декабрь ойида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега импичмент иши бошланганди. Унинг иши борасида Конститутцион суд бир қарорга келгач, мамлакатда муддатидан аввал президент сайловлари ўтказилиши мумкин.
 
Пан Ги Муннинг ўз мамлакатига қайтиши кўнгилсиз кечмоқда. Қатор сиёсатчиларнинг уни коррупцияда айламоқдалар. Ушбу айбловларнинг давоми сифатида АҚШ ҳукумати унинг акаси ва жиянини порахўрликда айблаганди.
Умида Якубова

Теглар:Жанубий Корея Пан Ги Мун БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!