...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кемеровода аёл ўз фарзандини ёқиб юборди


15:57, 01.02.2017 Олам
 6 689

Қотиллик ҳақида унинг эри ҳам хабардор бўлган.

Россиянинг Кемерово вилоятида яшовчи 36 ёшли аёл янги туғилган чақалоғини ваҳшийларча ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “НТВ” хабар қилди.
 
Тергов маълумотларига кўра, январь ойида ўз уйининг ювиниш хонасида фарзандини дунёга келтирган. Шундан сўнг, у гўдакни йўргакка ўраб, иситиш печига тиқиб, ёқиб юборган.
 
Кемерово тергов қўмитаси берган хабарларга кўра, 3 фарзанднинг онаси бўлган бу аёл навбатдаги фарзандини дунёга келтиришни истамаган эди.
 
Аёлнинг турмуш ўртоғи унинг кўзи ёриганини, туғилганига бир неча дақиқа бўлган гўдакни ёқиб юборганини ҳам билган.
 
Сўроқ қилингач, аёл қилган жинояти ҳақида ўзи сўзлаб берган. Боланинг қолдиқлари, ашёвий далил сифатида печ ичидан топилган.
 
Ушбу даҳшатли воқеа юзасидан жиноят иши очилган, суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши кўзда тутилган. Қотил она руҳий эскпертизадан ўтиши ҳам кутилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Кемерово Россия Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!