2016 йил сўнггида 10 йиллик фаолиятдан сўнг Пан Ги Мун ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини Португалиянинг собиқ Бош вазири Антонио Гутерриш эгаллайди.
Кенгаш аъзолари Пан Ги Муннинг жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги хизматлари учун унга миннатдорчилик билдирди.
Пан Ги Мун ҳам ўз навбатида ҳамкасблари фаолиятини юқори баҳолади ва Суриядаги кескин вазиятни бартараф этишга чақирди.
“Мен ўз лавозимимни тарк этар эканман, Сурияда тўхтамаётган нотинч вазият менда ғамгинликни уйғотади. Мен яна такроран айтаман: бирлашинг ва Суриядаги тинч аҳолини ҳимоя қилинг”, дейди йиғилишда сўзга чиққан Пан Ги Мун.
Шунингдек, Пан Ги Мун кенгашнинг кучи “бирликда” эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу фикрига исбот сифатида Сурияда кимёвий қуролларнинг йўқ қилиниши ва Ғарбий Африкада Эбола вирусини бартараф этилганлиши билан боғлиқ ҳаракатларни келтириб ўтди.
2016 йил сўнггида 10 йиллик фаолиятдан сўнг Пан Ги Мун ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини Португалиянинг собиқ Бош вазири Антонио Гутерриш эгаллайди. Гутерриш 2021 йилга қадар БМТ бош котиби лавозимида фаолият олиб боради.
Кўрамиз, у Пан Ги Муннинг “васияти”ни қанчалик уддаларкин. Бош котиб лавозими эгаллайдиган Гутерриш Сурия муаммосини бартараф этиб, давлатлар бошини қовуштира олармикин?