Озода Нурсаидова: "Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмас, у ҳамма тўйларда шундай рақсга тушади".
Озода Нурсаидова, хонанда:
— 14 йил аввал мен ҳеч қандай йиғин қилмаганман. Бу ҳақда гапираётган одам йилини аниқ билиб гапириши керак. Бу хабарни эшитгач, аввалига Дилфуза Исмоиловани қачон бирор йиғинга таклиф қилганимни эслай олмадим. Онамнинг туғилган кунлари бундан 8 йил аввал, яъни 2008 йилда Тошкентдаги “Марракеш” ресторанида нишонланган эди. У ерда мен қатнашмаганман. Ўша даврада олинган видео тасвирлар ҳам, фотосуратлар ҳам менда сақланиб қолмаган. Мени бировнинг суратини тарқатишдан бошқа ишим йўқми? Кейин хонанда Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмас, у ҳамма тўйларда шундай рақсга тушади. Дилфуза Исмоилова менинг номимдан пиар сифатида фойдаланибди. Менимча, бу атайин уюштирилган реклама.
Мен ҳам номимдан фойдаланиб, ўзини реклама қилаётганларга қонуний чора кўраман.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида telegram, whatsapp каби мессенжерларда хонанда Дилфуза Исмоилованинг ўз ўғли тўйидаги рақслари ва қудалари қаршисидаги “табриги” тасвирланган видеолар ҳам тарқалган эди.