...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Жанубий Корея: Президентларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди


11:42, 23.11.2017 Жамият
 2 060

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Бугун, 23 ноябрь Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Давлат раҳбари ватанпарварлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.
 
Ҳозирда икки давлат Президентларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


 
Хабарда айтилишича, тор доирадаги учрашувлардан олдин Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
 
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
 
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг тор доирадаги музокарасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 
Айни пайтда музокаралар давом этмоқда.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин Расмий кутиб олиш маросими Тор доирадаги учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар