Ёш футболчилар жамоаси 3000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули билан тақдирланди. Руслан Розиев эса — мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси!
Кеча, 8 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистонга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.
Шунингдек, жамоа 3000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули билан ҳам тақдирланди.
Мусобақанинг финал беллашувида Россия ва Грузия ўсмирлари ўзаро кураш олиб борди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Руслан Розиев мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиевнинг шогирдлари турнир давомида Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ ўзаро баҳсларда тожикистонлик ўсмирларини 3:1 ҳисобида таслим этганди.
Яна бир ўйинда Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон–2 жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
“Қозоғистон президенти кубоги” турнири натижалари
3-ўрин учун:
Қозоғистон–Ўзбекистон — 1:4
Финал:
Россия–Грузия — 1:1
(пенальтилар серияси — 5:4)