...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг тўрт жамоаси номаълум сабабларга кўра, ОФК талабларини бажара олишмади


17:48, 20.12.2017 Спорт
 5 476

Тошкентнинг “Обод” клуби Олий лигадан четлатилгани сабаб лицензия шартларини бажара олмаслиги аниқ эди.

Бугун, 20 декабрь куни ОФК Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубогида иштирок этиш учун лицензиядан ўтган клублар рўйхатини эълон қилди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистондан 17 та клуб лицензиялаш бўйича ҳужжатларни ОФКга тақдим этганди, 13та жамоа бундан муваффақиятли ўтди. Шунингдек, тўртта клуб ўта олмади. Бу ҳақда “Championat.asia” нашри хабар бермоқда.
 
ОФК лицензиясидан ўтган клублар: “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Машъал”, “Олмалиқ”, “Металлург”, “Динамо”, “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва “Цементчи”.
 
“Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Обод” ва “Шўртан” жамоалари эса ОФК лицензиясидан ўта олишмаган.
 
Кўриниб турибдики, ОФК лицензиясидан жорий йил Олий лигада ўйнаган тўртта клуб ўта олмаган.
 
Биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, лига чемпиони сифатида Супер Лигага йўл олган “Цементчи” лицензия шартларини тўғри бажарган.
 
Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” клуби Олий лигадан четлатилгани сабаб, лицензия шартларини бажара  олмаслиги тайин эди.
 
Аммо, нима сабабдан “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Шўртан” каби клубларнинг ўта олмагани ҳозирча маълум эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ ва ЎзПФЛ ташкилотлари келаси йилдан Олий лига номи Супер лигага ўзгартирилиши ва унда расман 12 та жамоа иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОФК лицензияси Қизилқум Сўғдиёна Шўртан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!