...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига гуллар олиб келишмоқда


18:37, 06.10.2017 Олам
 5 691

ЙТҲ натижасида 19 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Владимир вилояти, Петушин тумани ҳудудидаги Покров шоҳбекати яқинида йирик ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Mercedes русумли йўловчи автобус йўловчи ташувчи поезднинг йўлида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани ҳамда тўқнашув юз бергани ҳақида айтиб ўтилган эди. Автобусда 56 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2 нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар бўлган. ЙТҲ натижасида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
 
Москвадаги ўзбекистонликлар Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ қурбонларини хотирлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига гуллар олиб келиб қўймоқдалар.
 
Маълумот учун, воқеа иштирокчиларига жойида ёрдам кўрсатиш ҳамда шахсини аниқлаш мақсадида Владимир вилоятига Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги элчихона ходимларидан иборат гуруҳ юборилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев
Фото: Дмитрий Дубинский

 

Теглар:Россияда йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!