
Ўзбекистонлик ҳожилар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Boeing-767 самолётларида элтиб қўйилади.
Ҳаж зиёратини амалга ошириш ниятида бўлган ўзбекистонлик ҳожилар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Boeing-767 самолётларида элтиб қўйилади. Жорий йилда мазкур дастур доирасида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида 33 та рейс орқали 7200 нафар ҳожига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.
Олдинроқ Тошкент - Жидда - Тошкент йўналишида амалга оширилган 30 та чартер рейсда 5500 нафар ҳожи умра зиёратидан қайтишгани ҳақида хабар берган эдик.