Уларни Мадина шаҳридан ишчи гуруҳлари замонавий автобусларда кузатиб қўйдилар.
Мадинаи мунаввардаги уч кунлик зиёратдан сўнг фуқароларимиз, 18 февраль куни эрта тонгда умра ибодатини адо этиш учун Маккаи мукаррамага жўнаб кетдилар. Уларни Мадина шаҳридан ишчи гуруҳлари замонавий автобусларда кузатиб қўйдилар.
Зиёратчиларимиз Макка томон йўлга чиқар эканлар, кўзда ёш ила шундай кунларга етганлари учун шукроналар айтиб, бундай шароитларни ташкил этишга раҳнамолик қилган муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарлар ҳаққига ва Она – Ватанимиз фаровонлиги учун дуолар қилмоқдалар, дейилади хабарда.
Маълумот учун, зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш, Ватанимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль кунидан 5 апрель кунига қадар Ўзбекистонлик зиёратчиларни умра зиёратидан Ватанимизга олиб келиш ишлари режалаштирилган.