...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик олимлар томонидан “Эко-мониторинг” дастури ишлаб чиқилди


16:17, 16.02.2016 Жамият
 2 541

Ушбу дастур Ўзбекистоннинг саноат регионларида ишлаб чиқариш объектларидан атмосферага чиқариб ташланаётган заҳарли заррачаларни тарқалиш жараёнининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон миллий университети қошидаги Математика институти дастурчилари – Нормаҳмад Равшанов, Далер Шарипов ва Дилшод Аҳмедов “Эко-мониторинг” дастурини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Ушбу дастур Ўзбекистоннинг саноат регионларида ишлаб чиқариш объектларидан  атмосферага чиқариб ташланаётган заҳарли заррачаларни тарқалиш жараёнининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун мўлжалланган.

Дастур янги қурилаётган саноат объектларини жойлаштиришнинг экологик мақбул вариантларини танлаш, график бошқарув интерфейсига эга, асосий параметрлар ҳамда об-ҳаво ва иқлимий омилларни киритиш учун ойна, ЭҲМда сонли ҳисоб-китоб ўтказиш учун ойна, ўтказилган ҳисоблаш экспериментларини график объектлар кўринишида визуаллаштириш учун ойна каби функционал имкониятларга эга. Дастурий мажмуадан атмосферанинг экологик ҳолати ва атроф-муҳит муҳофазасини мониторинг қилиш ҳамда башоратлаш муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тадқиқотчи ва мутахассислари фойдаланишлари мумкин бўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Эко-Мониторинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар