Марат Жумаев “Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament-2016” турнирида навбатдаги ғалабасини нишонлади.
Икки юздан ортиқ шахматчи иштирокида ўтаётган мусобақанинг тўрт тури натижасига кўра, тажрибали шахматчи Марат Жумаев жами 3,5 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.
Марат тўртинчи турда ҳиндистонлик Шет Жайкумар Саммед устидан ғалаба қозонди. У аввалги турларда ҳиндистонлик шахматчилар Датта Ражарши, Жей Сараняни мағлубиятга учратиб, Аржун Эригаиси билан дуранг ўйнаган эди.
Бешинчи турда Жумаев россиялик Борис Грачевга қарши дона суради.