...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футболчи эртага “Реал”га қарши майдонга тушиши мумкин


14:16, 12.12.2017 Спорт
 6 452

Сардор Рашидовнинг жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олган.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов жамоаси билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
 
Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал Жазира” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида мезбон ОЧЛ-2017 ғолиби “Урава Ред Даймондс” билан куч синашди.
 
Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбон “Ал Жазира” клубининг ғалабаси билан якунланди.
 
Учрашувдаги ягона голга Али Аҳмад Мабҳут муаллифлик қилди. Лекин мазкур учрашувда Сардор Рашидов захирада қолдирилди.
 
Эндиликда “Ал-Жазира” ғалабадан сўнг ЖЧ ярим финалига йўлланма олди ва эртага, 13 декабрь куни Мадриднинг “Реал” клубига қарши майдонга тушади.
 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Сардор Рашидов агар эртага майдонга тушадиган бўлса, “Реал” жамоасига қарши ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Бундан аввал, аниқроғи 2006 йил Максим Шацхик Киевнинг "Динамо" клуби таркибида "Реал"га қарши майдонга тушиб, икки гол муаллифига айланган.
 
Иккинчи ярим финалда эса Мексиканинг “Пачука” ва Бразилиянинг “Гремио” клублари ўзаро тўқнаш келишади.
 
“Ал-Жазира” (БАА) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) 1:0.
Гол: Али Мабҳут (52).
 
“Ал-Жазира”: Ҳасиф, Фарес Жума, Айед (Ҳалфан, 90), Фаёз, Умар (Ал-Отайба, 89), Юсуф (Ал-Ғилони, 84), Рашид, Абдулла, Буссуфа, Мабхут, Ромариньо.
 
“Урава Ред Даймондс”: Ниcикава, Угадзин, Макино, Эндо (Мориваки, 72), Касиваги, Абе, Ядзима (Любиянкич, 76), Аоки, Рафаэл Силва, Короки, Муто (Такаги, 67).
 
Огоҳлантиришлар: Макино (42), Рашид (56), Муто (62), Юсеф (64).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сардор Рашидов Реал Мадрид Ал Жазира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!