Хурматбек Йўлдошев “Флитвуд Таун” таркибида майдонга тушиб, ўзини ижобий томондан кўрсатди.
Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра, иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев айни пайтда инглиз жамоаси машғулотларида иштирок этишмоқда.
Шу билан биргаликда Тошкент жамоаси тарбияланувчилари “Флитвуд” сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушиб, ўзларини ижобий томондан кўрсатиб келишмоқда.
Маълум бўлишича, куни кеча “Флитвуд Таун” клубининг (U-18) ёшлар жамоаси “Болтон”га қарши ўйин ўтказган ва унда “Флитвуд” 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувда “Локомотив” клубининг 17 ёшли тарбияланувчиси 3 та гол уриб, хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 октябрь куни ушбу икки футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишганди.
Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.