Ушбу дастур электрон ресурслар билан ишловчи муассасалар учун мўлжалланган.
Ушбу дастур электрон ресурслар билан ишловчи муассасалар учун айни муддао, десак муболаға бўлмайди. Дастур орқали йўналишлар бўйича ресурсларни жойлаштириш, жойлаштирилган ресурсларнинг муаллифи, номи ва йўналиши бўйича излаб топиш ҳамда юклаб олиш, жойлаштирилган ресурслардан фойдаланилганлик бўйича ҳисоботлар яратиш, интернет ресурсларини жойлаштириш, улардан фойдаланиш мумкин.