WBA боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтингда икки ўзбекистонлик боксчи ҳам бор.
Унга кўра, ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев биринчи марта кучли ўнликка кирди. У дунёнинг 9-рақамли боксчисига айланди. Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ўтган ойда рейтингда 11-ўринни банд этганди.
Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги “Barclays Center” спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказади.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги эълон қилинган рейтингда 7-ўринни банд этди. Абдуқаҳҳоров бу билан ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло 17 март куни Малайзияда ўтказилган жангда венгриялик Ласло Тотни мағлубиятга учратиб, ўз камарини сақлаб қолганди.