Нигина Юлдашева ўзининг БМТ минбаридаги ҳиссиётлари ҳақида гапирди.
Нигина Юлдашева Бухородаги иқтисодиёт коллежини битирган. Шундай кейин Олий ўқув юртига кирган ва чет тилларини ўрганишни бошлаган.
У интернетда эълон қилинадиган халқаро танловларни доимо кузатиб борган ва “Many languges One World” танловида иштирок этиб ғолиб бўлган.
Шу муносабат билан Нигина АҚШга, БМТ бош қароргоҳига боради ва у ерда турли давлатлардан келган 60 нафар ғолиб билан учрашади.
Ҳайъат мазкур иштирокчиларнинг барчасига БМТ минбарида нутқ сўзлаш имкониятини беради.
Нигина Юлдашева ўзининг БМТ минбаридаги ҳиссиётлари ҳақида қуйидагиларни гапирди:
“Ўзимнинг ҳис-туйғуларимни сўз билан таърифлаб бера олмайман ва албатта дунёдаги барча президентлар чиққан минбарда нутқ сўзлаганимдан фахрланаман.
Мен у ерда Ватаним тарихи, эришаётган муваффақиятлари ҳақида сўзладим. Ўзимга ишонч билан гапирдим, бутун дунё мени томоша қилаётганини ҳис этдим. Президентимиз ёшлар учун катта имкониятлар яратиб бераётгани ҳақида сўзладим.
Мени тинглаган жаҳон ҳайратга тушди. Кўпчиликда юртимизга келиш орзуси пайдо бўлди”.